1

АҚШ Европа иттифоқи маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этади

ДУНЁ 04.10.2019, 12:46
АҚШ Европа иттифоқи маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этади

АҚШ умумий қиймати 7,5 миллиард долларга тенг бўлган Европа иттифоқи маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этишини маълум қилди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Европа Иттифоқи ноқонуний равишда Airbus компаниясини субсидиялаши ортидан Жаҳон савдо ташкилоти ана шундай чоралар қўллашга рухсат берди. Шундай қилиб, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида мазкур масалада 15 йилдан буён давом этиб келаётган тортишув якунланди. Жаҳон савдо ташкилотининг апелляция органи Германия, Франция, Буюк Британи ва Испания Airbus компаниясига 18 миллиард доллардан ортиқ субсидия ажратганини тасдиқлади.

Қўшма штатлар Европа ҳаво кемаларига 10 фоиз, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларига эса 25 фоиз божлар жорий этмоқчи. Янги тарифлар 18 октябрдан кучга киради. Ўз навбатида Европа Иттифоқи АҚШнинг бундай қарорини қоралаб чиқди ва низоли масалани музокаралар йўли орқали ҳал қилишга чақирди. Акс ҳолда эса худди шу кўринишдаги жавоб чоралари қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1