Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди (Фото)

ЖАМИЯТ 04.10.2019, 15:49
Теглар: Фото
Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди  (Фото)

2019 йил 4 октябр куни мобил ва модулли мактабгача таълим муассасаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар оддий МТТларни қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқ жойлари, тоғли ҳудудлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган.

2019 йил 4 октябр, Тошкент - Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари тақдимотида МТВ томонидан 16 та қайта жиҳозланган автобуслар, болалар майдончалари бўлган иккита автотураргоҳ ва 2 та модулли МТТ тақдим этилди.

Isuzu HC 40 русумли автобуслар асосида ҳаракатланадиган МТТлар белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Кўчма гуруҳларда бўлиш муддати 3 соатдан ошмайди, максимал сони 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 16 нафар бола бўлади. Дарсларни барча тарбияланувчилар учун қизиқарли қилиш мақсадида, МТВ мутахассислари турли ёшдаги гуруҳлар учун махсус дастур ишлаб чиқдилар, ўқитувчилар эса тегишли тайёргарликдан ўтдилар.

Ўқув-тарбиявий жараён икки сменада, мажбурий овқатланишсиз, лекин енгил тамаддини иситиш имконияти билан амалга оширилади. Машғулотларнинг катта қисми очиқ ҳавода ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун йўналишнинг ҳар бир нуқтасида чодир, тўсиқлар, ўриндиқлар, тепаликлар, арғимчоқлар, ўйин уйчалари ва қум майдончаси билан жиҳозланган автотураргоҳ бўлади.

«Кўчма ва модулли болалар боғчаларининг ташкил этилиши минтақалардаги мактабгача тарбия ташкилотларининг кучли етишмаслигидан ифодаланадиган муҳим қадамдир. Мактабгача таълим вазирлигининг икки йиллик фаолияти давомида, республика миқёсида 120та янги давлат МТТлар очилди, аммо бу етарли эмас. Агар Тошкентда биз 80,6% мактабгача таълим билан қамраб олган бўлсак, пойтахт ва йирик шаҳарлардан ташқарида бу кўрсаткичлар анча паст. МТМга бормайдиган болалар фоизи 90% ни ташкил этадиган ҳудудлар мавжуд.Қурилиш - узоқ вақт талаб қиладиган ва қимматга тушадиган жараён бўлиб, баъзи жойларда электр ва канализация билан боғлиқ муаммолар, шунингдек, болаларнинг етарлича бўлмаслиги сабабли бу жараён ҳозирча имконсиз. Бундан ташқари, таълим ҳозирданоқ талаб этилади, ахир мактабгача ёшдаги болада ақлий фаолликка бўлган эҳтиёж кескин ортади.

Рекорд даражадаги қисқа вақтда жорий этилишидан ташқари, мактабгача таълимнинг муқобил шакллари камроқ харажат талаб қилиши билан ҳам ажралиб туради. Узоқ ва чекка ҳудудларда жуда оз сонни ташкил этувчи болалар учун оддий МТТни қуришдан кўра, 7та модулли ёки 7 ҳаракатланувчан (автобуслар ёрдамида) МТТларни жорий этиш ўша ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан тезроқ қамрашга кўмак беради»,- деди Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Мобил МТМ лойиҳаси МТВ мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва бошқариш Бош бошқармаси ва "Ўзавтосаноат" АК томонидан амалга оширилди.

"Мобил МТМ лойиҳаси доирасида "Ўзавтосаноат" АК мутахассислари нафақат автобусларни қайта жиҳозлаб, ҳайдовчиларни ўқитишди, балки шўба корхоналари базасида болалар майдончалари учун мебел ва аксессуарларни тайёрлашни йўлга қўйдилар.

Ишлаб чиқариш бутунлай маҳаллийлаштирилади, бу эса керак бўлганда автопаркни тезда кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, биз ҳар бир жойда йўналиш ва вақтни назорат қилиб бориш учун автобусларга GPS-трекерларини ўрнатамиз”, - деди «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов.

Мактабгача таълим вазирлиги модулли мактабгача таълим ташкилотлари намуналарини ҳам тақдим этди. Ҳар бир тузилма бир-бирига боғланган тўртта денгиз контейнерларидан иборат бўлади. Асосий жой болалар мебеллари, ўйинчоқлари ва ўқув материаллари билан жиҳозланган машғулот ва ўйин майдони учун ажратилган. Тўлиқ кунлик гуруҳлар учун енгил бўлган, йиғилувчан кроватлар кўзда тутилган.

«Модулли ва мобил МТТлар мактабгача таълим соҳасибугунги кунда муҳтож бўлган тезкор ва самарали ечим бўлади. Улар инфратузилмаларга боғлиқ бўлмайди, чунки улар барча зарур нарсалар билан жиҳозланган: ҳожатхона, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, тайёр овқатни иситиш учун ошхона, кондиционерлар билан жиҳозланган, автобусларда эса қуёш батареялари ўрнатилган.

Мобил МТТлар лойиҳаси республика бўйича44 та манзилни ўз ичига қамраб олади - аслида бу 44 та кичик-МТТлар бўлиб, улар орқали 2 минг нафар болакай қамраб олинади. Биз туманлар қандай шароитда яшаётганини ва ота-оналар ушбу лойиҳани қандай кутганлигини биламиз. Автобуслар ишга тушишидан олдин ҳам улар вазирликдан фарзандларини мобил гуруҳларга ёзишни сўраб хат ёзишарди. Мобил МТТга қатнаш бепул бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Шунингдек, кичик аҳоли пунктларида контейнерлардан иборат бўлган МТТлар пайдо бўлади. Модулли МТТларни қуриш ишлари атиги икки ойни ташкил этади, бу одатий бинонинг қурилишидан анча тезроқ. Бундан ташқари, улар турли хил қўшимчаларни жорий этиш имконини беради: қўшимча блоклар ёрдамида майдонни осонгина катталаштириш мумкин, шунингдек қисмларга ажратиб, янги жойга кўчириш мумкин", - деди, МТВ Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш Бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева.

Мобил ва модулли МТТларни қуриш ва пардозлаш ишларида иссиқликка, оловга чидамли ва соғлиқ учун зарарсиз бўлган материаллар қўлланилади.

Турин политехника университети мутахассислари мобил МТТлар, "UzAutoTRAILER" МЧЖ эса модулли МТТларнинг лойиҳалаштирувчилари бўлдилар.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1