АсосийDunyo

Анжелина Жолининг фарзандлари у билан съемкага боришмоқда

Анжелина Жоли ва Брэд Питтлар болалар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Улар фарзандларига кўпроқ вақт ажратишга, имкони борича улар билан бўлишга ҳаракат қилишмоқда.

Жоли режиссерлик қилган “Синмас” фильмини тасвирга олиш даврида оила бир неча ой Австралияда яшади. Болалар суратга олиш майдончасида доим онасиинг ёнида бўлишди. Актриса фарзандлари ва ишини мувофиқлаштирганлигини айтди: “Мен монитор олдида эканман, кичкинтойлар менинг тиззамда ўтиришлари мумкин. Қолганлари эса уй вазифаларини бажаришади. Уларнинг энг каттаси Мэддокс режиссер ассистенти бўлиб ишлади. Жуда яхши эплади. У билан фахрланамиз”.

Аввал Жоли ва Питт болалари халқаро лицейда ўқишарди, энди эса уй шароитида таълим олишмоқда.

    Бошқа янгиликлар