АсосийJamiyat

Курсантлар саҳнадаги кичик Ватанда сабоқ олишди

'Курсантлар саҳнадаги кичик Ватанда сабоқ олишди'ning rasmi

Қуролли Кучлар академиясида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбек давлат драма театри актёрлари – Сардор Мансуров ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муножат Тешабоева иштирок этди. Актёрларнинг фаолияти давомида учрайдиган қизиқарли воқеалар, иш жараёнидаги мураккаб вазиятлардан оқилона чиқиб кетилган лаҳзалар, спектакль давомида табиий равишда ижод қилинган саҳна кўринишлари ҳақидаги хотиралар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг курсантларнинг саволлари кўпайди:

  • Ҳарбий хизматчи образини яратганмисиз?
  • Сиз Ватан деганда нимани тушунасиз?
  • Саҳна ҳам кичик Ватан бўлса, росмана ҳаётни қандай талқин қиласиз?
  • Орзуингиздаги актёр?...

Ёшлардаги қизиқарли саволларнинг жавоби барча йиғилганлар учун ибратли воқеаларни эслатди.Савол-жавоблардан руҳланган курсантлардан бири ўзига ишонч билан театр актёрлари қаршисида яхши кўрган монологини ўқиб бериб, олқиш олди.Иккинчиси таниқли шахсларнинг овозига тақлид қилиш маҳоратини кўрсатди.

Шу зайлда курсантлар ўзларининг нафақат жисмоний ва жанговар шайликни ошираётгани, балки ижодий маънода ҳам беллаша олишга қодирликларини исботладилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар