АсосийDunyo

​Ироқдаги норозилик намойишларида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

'​Ироқдаги норозилик намойишларида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди'ning rasmi

Ироқда ҳукуматга қарши намойишлар чоғида 42 киши қурбони бўлган.

Аввалроқ 33 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ОАВ юзлаб жароҳатланганлар ҳақида хабар берган.

Тўққиз янги ўлимнинг ҳаммаси Носирия шаҳрида намойишчилар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар вақтида бўлган.

Ироқликлар ишсизлик, ҳукуматнинг коррупцияси ва паст сифатли жамоатчилик хизматларига қарши митинг ўтказмоқда. Намойишчиларнинг аксарияти ёшлардир. Аксарият намойишлар Бағдод ва Ироқнинг жанубида бўлиб ўтмоқда.

Ироқдаги норозилик намойишлари бир неча кун давом этмоқда. Сешанба кундан бери полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва жонли ўқларни ишлатмоқда. Норозиликлар туфайли ҳукумат мамлакатнинг катта қисмида Интернетга киришни чеклаб қўйди.

    Бошқа янгиликлар