Куни кеча бўлиб ўтган “Эътироф-2014” мукофоти ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш маросимида мукофот жорий йилнинг энг яхшилари, энг муносибларига топширилди.
Иккинчи маротаба "Эътироф" мукофотини тақдирлаш маросими маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, кино, театр, мусиқа ва рақс, тасвирий санъат соҳаси фидойилари, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз-мураббийлар ҳамда мухлисларни "Истиқлол" санъат саройига чорлади.

Ўзига хос кўринишга эга оркестр жўрлигидаги мусиқа ва жонли ҳайкаллар меҳмонларни ҳайратлантирди.
Тақдирлаш маросимини Театр йўналишидаги “Йилнинг энг яхши спектакли” номинациясида Сурхондарё вилоят драма театрининг “Ойдин” драмаси ғолиб деб топилди.

Мукофот қуйидаги номинацияларда ўз эгаларига топширилди:
“Йилнинг энг яхши мураббийи” Александр Ким.
“Йилнинг энг матонатли спортчиси” Миран Сахатов.

“Хизматлари учун” миллий мукофоти Мирзоҳид Раҳимов оиласига топширилди.
“Йилнинг энг яхши радиожурналисти” Дилдора Мардиева.
“Йилниг энг яхши телерадиобошловчиси” Шунқор Чориев.
“Йилнинг энг яхши телелойиҳаси” “Имкон-шоу”.

“Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси” ЎзЭОАВМАнинг “Кун тафслоти” дастури.
“Йилнинг энг яхши балетмейстери” Рушана Султонова.
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” Шодиёра Омонова.
“Йилнинг энг яхши бастакори” Мусахон Нурматов.
“Йилнинг энг яхши анъанавий ижрочиси” Илёс Арабов.
“Йилнинг энг фаол гуруҳи, ансамбли, оркестри” “Шарқ” гуруҳи.

“Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси” Муниса Ризаева.
“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” Улуғбек Раҳматуллаев.
“Йилнинг энг яхши фильми” “Геолог. Ўлимдан кучли”.
“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” Одилбек Матчонов.
"Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши" Жонишбек Қуттимуродов.
“Йилнинг энг яхши рассоми” Валерий Енин.
"Йилнинг энг яхши театр актрисаси" Лола Элтоева ва "Йилнинг энг яхши театр актёри" Умирбай Қосимбетов.

"Йилнинг энг яхши актери" Мирза Азизов, актрисаси эса Асал Шодиева.

"Спорт маликаси" номинациясида ғолиблик Осиё ўйинлари чемпиони гимнастикачи Жамила Раҳматовага насиб этди. Бегзод Абдураҳмонов энг яхши спортчи дея топилди.





