Эртага, 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида "Дарахт эк - ҳаётингни яшнат!" шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтади.
Марафон эрталаб 10:00 да бошланиб, “Кўксарой майдони - Университет хиёбони - Хўжа Аҳрори Валий кўчаси - Самарқанд туманидаги Нодир Девонбеги мадрасаси” йўналиши бўйлаб ташкил этилади.
Тадбир вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва “Овози Самарқанд” газетаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Унда меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, кўплаб кекса-ю ёшлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Қадим шаҳримизнинг бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлашга чақирувчи, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга бағишланган марафонда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.