Ижодини бошлаганига бу йил 10 йил тўлган "Садо" ансамбли келгуси йилнинг февраль ойида навбатдаги янги альбомини мухлисларига тақдим этади.
Айни дамда янги қўшиқлар ва видеоклиплар яратиш билан банд бўлган гуруҳ аъзоари қизғин ижод билан банд. Қолаверса, янги йил тадбирлари-ю, байрам кечаларида ўз иштироки билан мухлисларига қувонч улашаётган Акбар янги қўшиғини кенг омма ҳукмига ҳавола этди.
Премьера қилинган янги тарона "Бойликда" деб номланган бўлиб, миллий оҳангларга йўғрилган ва шўх, самимий тилакларга бой қўшиқ, десак адашмаган бўламиз.
"Бойликда" таронасининг мусиқасини Наил Шеймардонов басталаган бўлиб, Ринат Абубакиров мусиқий сайқал берган. Қўшиқ матни эса Гулбаҳор Мўминова қаламига мансуб.
Акбарнинг айтишича, 2015 йил "Садо" ансамблининг ўн йиллик ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Қаерда ва айнан қачон экани хозирча сир тутилмоқда.
popcorn.uz





