АсосийShou-biznes

Жастин Бибер мусиқий карьерасини якунлашга қарор қилди

У Instagram орқали ўз мухлисларига худди шундай мурожаат билан чиқди.

Канадалик машҳур қўшиқчи Жастин Бибер жамоатчиликни ҳайратга солишдан чарчамайди. Ҳали ёши ундан каттароқ шоу-бизнес вакиллари билан жанжалллашса, ҳали Селена Гомес билан муносабатларини ошкор қилади.

Бу сафар 20 ёшли хонанда ижтимоий тармоқ орқали тагига топишмоққа ўхшаш сўзлар ёзилган фотони жойлаштирди: “Менда карьерамни якунлашга арзийдиган сабабларим бор. Бу ҳақида тез орада билиб оласиз. Ҳаммангизга раҳмат!”.

Мухлислар унинг бу сўзларига дарҳол жавоб қайтаришди, бироқ хонанданинг ўзи ҳозирча жим.

    Бошқа янгиликлар