АсосийJamiyat

Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

'Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди'ning rasmi

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки қиз фарзандидан сўнг уч эгизакли бўлди, бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Кесарча кесиш амалиёти орқали 39 ҳафтада дунёга келган чақалоқларнинг каттаси Ҳасанбой 2485 гр., Фотима ва Зуҳрахонлар 2500 гр. вазнда. Улар малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди, барчаси соғлом.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади.

Айни пайтда она ҳам, чақалоқлар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлиб, уларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. 

Бошқа янгиликлар