АсосийDunyo

Дунёдаги энг ғаройиб бақалар

Табиатда биз билган ва билмаган, кўрган ва кўрмаган турли ажойиботлар мавжуд. Биз бақаларни яшил, қора, сариқ ранглардагисини кўрганмиз. Мамлакатимизда бақаларнинг минглаб биз билмаган турлари мавжуд. Бутун дунё бўйлаб эса уларнинг юз мингдан ортиқ тури мавжуд. Бундан ташқари ҳар йили уларнинг янги бир тури кашф этилади. Бугун, эътиборингизга дунёдаги мавжуд ғаройиб бақаларни ҳавола этмоқчимиз. Уларнинг ранги ва кўриниши кўзингизни қувнатиши аниқ.

1. Сиз кўриб турган ушбу бақанинг номи камалак бақадир. У Ҳиндистонда учрайди.

2. Фандаги номи Hyalinobatrachium pellucidum бўлган ушбу шаффоф бақанинг ички органлари тамомила кўриниб туради. Бироқ айтиш лозимки, айни дамда у йўқолиб бораётган бақалар рўйхатига киритилган.

3. Арлекин номли ушбу бақа Коста-Рика, Панама каби мамлакатларда учрайди. Бу бақа ҳам йўқолиб бораётган бақалар қаторида қизил китобга киритилган.

4. Суратдаги барглар устида учта бақани топиш бир қарашда мушкул. Бироқ жануби-америкалик бақалар айнан мана шундай қобилиятга эга. Душман ҳамласидан омон қолиш мақсадида улар барглар устида ўтиришади.

4. Бу дунёдаги энг кичик бақалардан бири. У жанубий Перуда яшайди.

5. Одатда бақалар ботқоқларда учрайди. Бироқ ўта заҳарли бўлган Циммермана номли бу бақа дарахтларга ҳам чиқа олади. Ушбу турдаги бақалар ёрқин ранглари билан ажралиб туришади. Айтиш керакки, кундузги вақтда уларни аксарият ҳолларда ёрқин рангларда учратиш мумкин. Йўқолиб кетиш ҳавфи остида турган ушбу бақанинг заҳри ҳайвон овлашда ишлатилади.

6. Голиаф номли ушбу бақа дунёдаги энг йирик бақа саналса ажабмас. Оғирлиги 3 килограмм, бўйи эса 33 сантиметргача етадиган ушбу бақалар 15 йилгача яшаши мумкин экан.

7. Theloderma corticale ёки вьетнам ботқоқ бақасининг устки қисми қояларда ўсувчи ўтни эслатади. Вьетнамлик, хитойлик кишилар уларни уй ҳайвони сифатида уйларида сақлашади.

8. Мантелла номли узунлиги 2,5 сантиметр бўлган бу бақа Мадагаскарда учрайди. Одатда бақалар оловрангда бўлади.

9. Шохдор бақанинг узунлиги ҳаёти давомида 15 сантиметргача етиши мумкин. Уругвай, Бразилия, шимолий Аргентина каби давлатларда учрайди.  

10. Бажита номи билан мушхур бўлган ушбу бақанинг куриниши бошқалардан бироқ фарқланади.  Думалоқ шаклга эга бўлган бу бақа ичига ҳаво йиғганида бундан бир неча марта катталашиб ҳам кетади. Айтиш керакки, бу турдаги бақалар бир-бирини ейишади.

11. Дарвин бақасининг кўриниши ҳам тухум қўйиш жараёни ҳам жуда антиқа. Гап шундаки, мода бақа тухум қўйганидан сўнг, орадан бир муддат ўтиб, тухумдаги болалар секин-аста қимирлай бошлайди. Ана шунда нар бақа уларни ютиб юборади ва томоғининг таг қисмида улар тухумдан чиққунга қадар сақлайди.  

12. Бурундор бақанинг севимли таомларидан бири чумоли ва термитлар саналади. Ташқи кўриниши кротни эслатувчи бу бақа асосан ер тагида ҳаёт кечиради. Ер тагини қазиб ин қургач, у ерда бутун умр яшайди.

13. Еленанинг учар бақаси номли бу антиқа бақа яқин йиллар ичида кашф қилингани боис ҳам у ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кам. Бироқ у ҳақида шуни айтиш мумкинки, у қўллари орасидаги пардалар ёрдамида уча олиш ҳусусиятига эга. Узунлиги 10 сантиметр келадиган бу бақани кашф қилган олим уни ўз онаси номига атаган.

14. Тирик туғувчи бақа номли бу бақанинг тухумлари аслида унинг ичидагилигидаёқ ёриб чиқади. Шу сабабли ҳам у тирик туғувчи бақа сифатида танилган. Фандаги номи Nectophrynoides Viviparus бўлган бақанинг ҳомиладор бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат.

15. Тошбақа бақасининг фандаги номи Myobatrachus gouldii. Ғарбий Австралияда учрайди. Танасининг ранги оч жигарранг, пушти аралаш. Оёқ-қўллари калта. Унинг тухумлари Австралияда мавжуд бақалар қўядиган тухумлар орасида энг каттаси саналади ва узунлиги 5-7 миллиметрни ташкил этади.

16. Ҳинд йўлбарс бақаси. Ҳиндистонда ушбу бақани ана шунай аташади. Ушбу бақалар катталиги ўзлари билан бир хил бўлган, хатто ундан катта ҳайвонларни ҳам ея олади.

17. Африка қазувчи бақаси. Африкадаги энг катта бақа турларидан бири ҳиосбланади. Тишлари жуда ўткир. Ушбу бақа жуда чуқур бўлган чуқурчаларни қазишда устаси фаранг. Айтиш лозимки, Австралияда бу бақалардан бир қатор таомлар тайёрланади.

18. Centrolene ilex геккон бақаси Жанубий Америкада учрайди. Унинг кўзлари гекконнинг кўзларини эслатади. У ҳам шаффоф бақалар оиласига мансуб.

19. Юнгдор бақанинг танасида ҳақиқатдан ҳам бошқа бақаларга хос бўлмаган юнглар мавжуд. Олдида ҳавф сезган бақанинг юнгларни тикка туради, қуллари остидаги тирноқлар худди мушукники сингари ташқарига чиқади. 

20. Қизилкурак заҳарли бақаси худди "Ўргимчак одам" фильми қаҳрамонини эслатади. Унинг заҳри инсон саломатлигига салбий таъсир қилиши, баъзи ҳайвонларни ўлдириши мумкин. бақа организмидаги ушбу заҳарнинг ишлаб чиқарилиши учун у маҳсус "таом"ларни истеъмол қилишига тўғри келади. 

    Бошқа янгиликлар