АсосийJamiyat

ТИВ: Қозоғистондаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди

'ТИВ: Қозоғистондаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 6-октабр куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Д.И. жароҳат олди ва Бейнеу тумани марказий шифохонасига жойлаштирилди. Унинг соғлиги ҳолати барқарор оғир дея баҳоланмоқда.

Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди ҳамда бемор ҳамюртимизни Ўзбекистонга олиб кетиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда унинг яқинларига ёрдам бермоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51.

 

    Бошқа янгиликлар