АсосийJamiyat

Тошкент метрополитени билан ҳамкорликда янги лойиҳа йўлга қўйилди

'Тошкент метрополитени билан ҳамкорликда янги лойиҳа йўлга қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси домимий асосда мамлакатимизга хорижий сайёҳларни жалб этиш билан бирга ички туризмни фаоллаштиришга доир қатор чора-тадбирларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Қўмита “UTA MEDIA Group” реклама агентлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳани йўлга қўйди. Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳар метрополитен хизматидан бир кун давомида 250 минг нафардан ортиқ киши фойдаланади ва улардан 70 фоизига яқини 15-64 ёшдаги инсонлар ҳисобланади. 

Ушбу ташкилот Тошкент шаҳар Метрополитени вагонлари, шаҳар автобуслари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида замонавий реклама экранларини ўрнатиш ва реклама маҳсулотларини жойлаштишга ихтисослашган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу ташкилот кўмагида ҳудудларимиз туризм салоҳияти тўғрисида маълумот берувчи видеоматериалларни Тошкент шаҳар метрополитени вагонларидаги экранларга жойлаштирди. Мазкур видеоматериаллар кун давомида Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақидаги маълумотларни намойиш қилади. 

Яқин кунларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси янги роликлар орқали Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига саёҳат қилиш бўйича викториналар ўтказиш режалаштирилган. Шундай экан, метрополитен хизматларидан фойдаланаётганда туризм роликларини кузатиб боришни унутманг! Бугунги кунда Тошкент шаҳар метрополитени вагонларидаги “UTA MEDIA Group” компанияси экранлари сони 800 тани ташкил этмоқда. Бу эса туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига (жойлаштириш воситалари, туроператорлар, ҳунармандлар ва бошқа) ўз маҳсулот ва хизматларини реклама қилиш учун қулай платформа эканлигидан дарак беради. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар