АсосийJamiyat

“Ўзавтосаноат” мукофот жамғармаси 60 млн сўм бўлган стартап-лойиҳалар танловини эълон қилди

'“Ўзавтосаноат” мукофот жамғармаси 60 млн сўм бўлган стартап-лойиҳалар танловини эълон қилди'ning rasmi

“Ўзавтосаноат” АЖ мукофот жамғармаси 60 000 000 сўм бўлган UzAuto Market инновацион платформасида стартап-лойиҳалар танловини эълон қилади.

Энг яхши учта лойиҳа муаллифлари қуйидагиларга эга бўладилар:

I ўрин – 30 000 000 сўм

II ўрин – 20 000 000 сўм

III ўрин – 10 000 000 сўм

Танловдаги эътиборга олинувчи мезонлар: ишланмаларнинг воқеий ва тижорий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, шунингдек потенциал жорий этишга тайёр бўлиши лозим. Лойиҳалар технологияси фойда ва иқтисодий самара келтириши – харажатлар камайиши, жараёнларнинг оптимизацияси ва сотувлар ошишига олиб келиши лозим. Асосийсини унутманг: ечимларингизни тахмин қилинаётган самарадорлик кўрсаткичларига эга бизнес-маҳсулот ўрамига қадоқланг.

Ариза топшириш учун электрон анкетани тўлдиришингиз ва ғояни махсус шакл ёрдамида йўллаш керак бўлади. Комиссияга ўз лойиҳасининг тайёр синов намунасини тақдим қилган танлов иштирокчиларига афзаллик берилади.

Барча аризалардан 20 та энг яхши стартап лойиҳалари танлаб олинади, уларнинг тақдимотини муаллифлар  жорий йил 31 октябрда Тошкент ш., Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 28а-уй манзилидаги UzAuto Market инновацион стартап-платформа ҳудудида ўтказишлари мумкин.

Тақдимотлар якунига кўра, эксперт комиссияси учта энг чуқур ўйланган ва истиқболли лойиҳани танлаб олади, уларнинг муаллифлари бош мукофотлар соҳибига айланадилар.

Аризалар 27 октябрь, соат 24:00гача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Market стартап-майдончаси – бу Ўзбекистондаги ёшларга ўз ғояларини автомобилсозлик учун янги маҳсулотлар ишланмаларида рўёбга чиқариш имконини берувчи биринчи ноёб лойиҳадир. 

 

    Бошқа янгиликлар