Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу сафарги тадбирда ҳам давлатимиз қонун-қоидаларини таниш-билишчилик асосида четлаб ўтишга ҳаракат қилган қилга олинди.
Фуқаро Жамшид Х. спиртли ичимлик истъемол қилиб, автомашина бошқаргани учун "Дамас" русумли автомашинаси ЙХҲБ томонидан жарима майдончасига жойлаштирилади. Бироқ фуқаро Махмуд А. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш ва ҳужжатларни судга ўтказмасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ҳайдовдан 1.200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Махмуд А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот берилишича, айти пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.