2015 йилнинг 17-18 январь кунлари Тошкентда “Hand Made in Uzbekistan-2015” анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда afisha.uz хабар беради.
Бу ерда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 150 дан ортиқ ҳунармандлар ташриф буюришади ва ўзларининг ижодий ишларини намойиш қилишади.
Фестиваль “Зарқайнар”миллий санъат галересида бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиздаги истиқомат қилувчи ҳунарманд сулолаларлар вакиллари шу билан бирга истеъдодлили усталари иштирок этишади.
Кўргазмада сўзана, турли кўриниш ва услубдаги сувенирлар, чиннидан яратилган бебаҳо буюмлар, замонавий ва миллий, анъанавий услубда яратилган заргарлик бумюлари, тақинчоқлар ва безаклар, маиший кулолчилик маҳсулотлари, шойи рўмоллар, ўзбек миллий нақшлари туширилган миллий матолардан яратилган кийимлар, сумкалар, миллий қўғирчоқлар,миниатура асарлари, теридан ишланган буюмлар, гилам ва гиламчалар, матолардан яратилган пойабзалларни кўриш ва албатта харид қилиш мумкин бўлади.





