АсосийShou-biznes

Арнольд Шварценеггер ўғлини меросдан маҳрум қиладими?

Патрик Майли Сайрус билан ажрашиши керак, акс ҳолда 25 ёшга тўлганида 50 миллион долларлик меросдан қуруқ қолади.

Собиқ турмуш ўртоқлар Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайверлар гап-сўзларга қараганда, ўғиллари Патрикнинг Майли Сайрус билан муносабатидан норози. Бироқ Патрикка ота-онасининг бу хонанда ҳақидаги панд-насиҳатлари кор қилмаяпти. Айнан шунинг учун ҳам Арнольд ва Мария уни маблағ жиҳатдан қисиб қўйиш орқали ҳужумга ўтишмоқчи.

Айтишларича, Шварценеггер ва Шрайвер ўғилларини меросдан маҳрум қилишмоқчи. Улар Патрикнинг номига ҳисоб-рақами очишган бўлиб, у  25 ёшга тўлгандан кейингина ушбу маблағдан фойдаланиши мумкин. Лекин кичкина Шварценеггер Сайрус билан муносабатни давом эттирар экан, ота ва она пулдан фойдаланишга рухсат беришмайди.

    Бошқа янгиликлар