АсосийShou-biznes

Кэмерон Диас созанда Бенжи Мэдденга турмушга чиқмоқда

Голливуд актрисаси Кэмерон Диаснинг созанда Бенжи Мэдденга турмушга чиқаётганлиги тўғрисида Us Weekly хабар қилмоқда.

Никоҳ маросими Лос-Анжелосда бўлиб ўтди. Улар ярим йил олдин учраша бошлашган бўлиб, 2014 йилнинг декабр ойида турмуш қуриш борасида бир фикрга келишган эди.

4 январ куни 42 ёшли Диас ва 35 ёшли Мэдден Беверли-Хиллзда тўйни репетиция қилиб кўришди.

Бенжи Мэдден Good Charlotte гуруҳининг гитарачиси ва бэк-вокалисти ҳисобланади.  Кэмерон Диас ўзининг “Жон малкович бўлиш” (1999), “Чарли фаришталари” (2000), “Бир куни Вегасда” (2008) каби фильмлари билан машҳур.

    Бошқа янгиликлар