АсосийJamiyat

“Ўзбекистон темир йўллари” маҳаллий ва халқаро поездларга қўшимча чегирмалар жорий қилди

'“Ўзбекистон темир йўллари” маҳаллий ва халқаро поездларга қўшимча чегирмалар жорий қилди'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази маҳаллий ва халқаро поездларга қўшимча чегирмалар жорий қилингани ҳақида маълумот берди.

«O’ztemiryo’lyo’lovchi» АЖ баъзи маҳаллий поездларга (барча турдаги вагонлар учун) 20 дан 60 фоизгача чегирмалар эълон қилади (чипта сотиб олиш санасига қараб).

Хусусан, 060/059, 062/061 рақамли «Тошкент - Андижон - Тошкент» ҳамда 007/008 «Тошкент - Шаҳрисабз - Тошкент» йўналишидаги поездларучун қуйидаги чегирмалар мавжуд:

- поезд жўнашидан 2-5 кун олдин чипта сотиб олинган тақдирда - 20%;

- поезд жўнагунга қадар 6 дан 45 кунгача чипта сотиб олинган тақдирда - 60%;

Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига йўналтирилган давлатлараро поездлар учун ажратилган плацкарт вагон нархига 50% чегирма жорий этилди. Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси йўналишида давлатлараро йўналишларнинг барча йўловчи поездлари учун бронь қилинган плацкарт вагон нархига 30% чегирма берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввал давлатлараро поездларга чегирмалар фақат битта йўналишда - Ўзбекистондан Россияга тақдим этилган. Энди чегирмали чипталарни Россия Федерациясида туриб ҳам сотиб олиш мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар