АсосийJamiyat

“AVTO 60 OY” ходимлари раҳбари Жамшид Баҳодировни оқлаб чиқмоқда

'“AVTO 60 OY” ходимлари раҳбари Жамшид Баҳодировни оқлаб чиқмоқда'ning rasmi

Хабарингиз бор, бир муддат аввал «UzAuto Motors» компаниясининг Ички ишлар вазирлигига йўллаган мурожаати юзасидан Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Avto oltimish oy” масъулияти чекланган жамиятининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 1-қисми, яъни пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини текшириш мақсадида жиноят иши қўзғатилган эди.

16 октбярь куни компания ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида раҳбари Жамшид Боходировни оқлаб чиқди.

“Aссалом алейкум азиз обуначиларимиз ва мижозлар! Сизларга шуни маълум қилмоқчимизки биз ҳар тарафлама қонуний иш олиб борганмиз! Раҳбаримиз Жамшид Баходиров бизга керак бўлса 1000 сўм пулни ҳам касса аппаратдан ўтказиш кераклигини ҳар доим таъкидлаб келган! Сизларни хавотирга қўйганимиздан ва бундай ишлар бўлаётгани учун сизлардан минг бор узр сўраймиз!Бизга қолса сизларни машиналарингизни тезкор равишда сизларга йетказиб берганимиз яхши. Ҳозирча нима бўлади билмаймиз... Лекин барчамиз ишонамиз Жамшид Баходиров тез кунда сафимизга қайтади! Чунки унда AЙБ ЙЎҚ!!!У хеч қандай ноқонуний иш қилмаган! Сизлардан эса фақат ва фақат бизга охиригача ишонч билдиришингизни ва қўллаб-қувватлаб туришингизни сўраймиз! Дуо қилинг азизлар Жамшид Баходиров тезроқ сафимизга қайтсинлар”, дейилади маълумотда.Тахминларга кўра, Жамшид Баҳодиров айни вақтда ИИВ ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда”,— дейилади ходимлар номидан.

    Бошқа янгиликлар