АсосийJamiyat

Ўзбекистон Осиё кинокомиссия уюшмасига аъзо бўлди

'Ўзбекистон Осиё кинокомиссия уюшмасига аъзо бўлди'ning rasmi

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Пусан XXIV  Халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон расман Осиё кинокомиссия уюшмасига аъзо бўлди.

 Жорий йилда Осиё кинобозорида биринчи марта Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди. Миллий стенд Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси қўллаб-қувватлаши асосида ташкил этилди. Миллий стенд халқаро кинолойиҳалар учун Ўзбекистоннинг салоҳиятини намойиш этди. 

Хусусан, Пусан кинофестивали доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар филмлар сёмкалари учун Ўзбекистондаги локатсиялар билан танишиб, “ребате” тизими ҳақида батафсил маълумот олишди. Ўзбекистоннинг Осиё кинокомиссия уюшмасига аъзо бўлиш маросими мазкур ташкилотнинг ҳар йили ўтказилувчи Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди.

 Ўзбекистоннинг Осиё кинокомиссия уюшмасига расмий равишда аъзо бўлган кунидан эътиборан у мамлакатимизнинг халқаро кинобозордаги тарғибот ишлари билан шуғулланади. Ҳар ойда Ўзбекистон кино локатсиялари ҳақидаги маълумотлар ахборот ресурслари орқали бутун дунёга тарқатилади. Шунингдек, уюшма дунёнинг энг яхши локейшн-менежерлари билан ташкил этувчи локейшн-турлар ҳам муҳим тадбирлардан ҳисобланади. 

Таъкидлаш жоизки, Осиё кинокомиссия уюшмасига 18 мамлакатнинг 59 ташкилоти (кинокомиссиялар ва киностудиялари) киради. Уюшма ўз аъзоларининг халқаро бозордаги тарғиботи билан шуғулланади (масалан, Лондон, Лос-Анжелес ва Гонконгда тарғиб қилади). Осиё кинокомиссия уюшмаси таркибидан Япония, Хитой, Россия, Малайзия, Цингапур, Индонезия, Жанубий Корея, Иордания, Янги Зеландия каби давлатлар киради. 

 

    Бошқа янгиликлар