1

Қозоғистонда ер муносабатларида 300 дан ортиқ коррупция қайд этилди

ДУНЁ 20.10.2019, 16:51
Қозоғистонда ер муносабатларида 300 дан ортиқ коррупция қайд этилди

Сўнгги 3 йил ичида Қозоғистонда ер муносабатлари соҳасида 300 дан ортиқ коррупция ҳолатлари қайд этилган. 105 киши жавобгарликка тортилди, 87 киши эса судланган.

Хабарга кўра, кўп ҳолларда жиноятлар ер муносабатлари ва архитектура бўлимлари ходимлари, шунингдек қишлоқ туманларидаги ҳокимлар томонидан содир этилган.

Жиноятлар асосан, ерни бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ердан мақсадли фойдаланишни ноқонуний ўзгартириш, ер ижараси ҳуқуқини узайтириш, ер сотиш аукционида ғолиб деб топиш ва шу каби ер билан боғлиқ бошқа ҳолатларда фирибгарлик, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш ва порахўрлик ҳолатлари билан боғлиқ. 

"Транспаренcи Казахстан" ташкилоти томонидан бу йил ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, ер участкасини олиш, рўйхатдан ўтказиш коррупциянинг энг юқори бешталик рўйхат қаторига киритилган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1