1

79 та олий таълим йўналишини битирганлар юридик мутахассисликка қайта ўқитилади

ЖАМИЯТ 22.10.2019, 10:12
79 та олий таълим йўналишини битирганлар юридик мутахассисликка қайта ўқитилади

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган. 

Мазкур курс учун қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) тани, тўлов-контракт миқдори эса 10 000 000 сўмни ташкил этади.

Қайта тайёрлаш курсларига 79 та олий таълим йўналишини битирган талабгорлар суҳбат тарзида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.

Курсда ўқув жараёнлари 2020 йилнинг январь ойидан бошланиб, 6 ой давом этади.

Мазкур курсларни тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Курсга ҳужжатларни топшириш 2019 йилнинг 31 октябрига қадар centertsul.uz ёки qabul.сеntertsul.uz веб-сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Курс ҳақида қўшимча маълумотларни  www.centertsul.uz ҳамда +998712332214 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1