Техас кучли торнадо остида қолди

ДУНЁ 22.10.2019, 11:17
Техас кучли торнадо остида қолди

АҚШнинг Техас штатида ўн киши жароҳатланиб, ўн минглаб аҳоли электрсиз қолган. Шамолнинг кучли оқими машиналарни ағдариб, дарахтларни юлиб ташлаган ҳамда турар-жой биноларини вайрон қилган.

Табиий офат ҳудудида зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган ва мактаблар ёпилган. Полиция комендантлик соати эълон қилган, деб хабар беради «Россия 24» телеканали. 

Метеорологик хизматларнинг маълумотларига кўра, штатнинг шимоли-шарқи ҳали ҳам хавф остида қолмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1