АсосийMadaniyat

Хореография олий мактаби магистранти Халқаро танловда ғолиб бўлди

'Хореография олий мактаби магистранти Халқаро танловда ғолиб бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-18 октябрь кунлари Россия Федерацияси Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳрида “Маҳмуд Эсамбаев” номидаги Халқаро фестиваль ва рақс мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Россия Федерациясининг 22 вилояти ва дунёнинг 10 та мамлакатидан, хусусан-Болгария, Миср, Сербия, Белоруссия, Грузия, Украина, Жанубий Осетия, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан иқтидорли ёшлар қатнашишди.

Танлов иштирокчилари-бадиий ва саҳна кўринишлари, техник маҳорати, мусиқий дизайни, саҳна либоси ва ижросининг ўзига хослиги бўйича баҳоланди.

Мазкур танловда Ўзбекистон Республикасидан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 1-курс магистранти “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамблининг раққосаси, “Ниҳол-2015” давлат мукофоти соҳибаси Сеҳриё Мирзаева “Яккахон рақс” номинацияси бўйича қатнашиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди, дея хабар беради ТДМРХОМ матбуот хизмати котиби.

 

    Бошқа янгиликлар