1

Президент бугун Чилонзорга борди (фото)

ЖАМИЯТ 24.10.2019, 19:25
Теглар: Президент, Чилонзор
Президент бугун Чилонзорга борди (фото)

 

Давлатимиз раҳбари 24 октябрь куни Чилонзор туманидаги “Ориент керамик” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.

Президентимиз 2017 йил Чилонзор туманига ташрифи доирасида “Ориент керамик” корхонаси лойиҳаси билан танишган, уни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шундан сўнг корхонага Чилонзор туманидаги саноат зонаси ҳудудидан 3,6 гектар жой ажратилди. Ўтган давр мобайнида замонавий корхона биноси қад ростлаб, хориждан керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқарадиган ускуналар келтириб ўрнатилди.

 

Давлатимиз раҳбари мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, ишчилар билан мулоқот қилди.

Жорий йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган корхонанинг умумий қиймати қарийб 14 миллион доллар бўлиб, йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни пайтда бу ерда 270 ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, масъулияти чекланган жамият маҳсулотлари деярли 100 фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланмоқда. Шу боис, бу ерда тайёрланаётган кафеллар хорижникидан бир неча баробар арзон нархларда икчи бозорга чиқарилмоқда.

Айни пайтда корхона маҳсулотларининг 30 фоизи Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг июль-август ойларида 500 минг долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган.

Давлатимиз раҳбарига Чилонзор тумани жанубий-ғарбий саноат ҳудудида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, 313 гектар майдонда ташкил қилинган 256 корхонада 9600 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 1,6 триллион сўмлик махсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, тумандаги “Tash pet” МЧЖнинг пэт-формалар ишлаб чиқариш, “Metal tech construktion” МЧЖнинг металл маҳсулотлари, ойнани қайта ишлаш, сендвич панеллар ишлаб чиқариш маркази, “Eklair cosmetiks” МЧЖнинг косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш маркази каби қатор лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

Президентимиз ҳар бир лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

 

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Чилонзор кўчасида содир бўлган оммавий жанжал маҳаллий аҳолининг "тунги капалаклар"га қарши исёни эдими? (видео)

18.07.2023, 16:01

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Тошкент шаҳар ИИББга кўра, видеода акс этган жанжал жорий йилнинг 18...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1