Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори чиқарилди.
Қарорга кўра, миллий веб-ресурслар сони ўсиши, шунингдек, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Ушбу қарорда "Ўзбеккино" Миллий агентлигига ҳам бир қатор вазифалар топширилган:
• Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайтини яратиш;
• Миллий фильмлар веб-порталини яратиш ва уни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш.
Қарорда Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда миллий фильмлар веб-порталини яратиш ва уни Интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш вазифаси 2020 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилиши белгиланган.