АсосийMadaniyat

Телеканалларда нега миллий мультфильмлар намойиш этилмаяпти?

'Телеканалларда нега миллий мультфильмлар намойиш этилмаяпти?'ning rasmi

28 октябрь -  Халқаро анимация куни". Айни пайтда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан миллий мультипликацияни ривожлантириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан  6 та мультфильм яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда 3 та сюжетдан ("Совға", "Камалак", "Айпад") иборат "Чархпалак" анимацион фильми тайёр бўлди. Шунингдек, "Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар", "Сеҳрли танбур", "Пар ёстиқ", "Зағча", "Қалдирғоч билан майна", "Самарқанд нони" каби анимацион фильмлар ишланмоқда. 

Миллий мультфильмларнинг телевиденияда намойиши бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Миллий мультфильмларни давлат телеканалларида кўпроқ намойиш этиш ёш авлод онггида миллий ўзлик тушунчасини пайдо қилади ва тарихимизга бўлган қизиқишни оширади.  

2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК ташкил этилган ва мультфильмлар ишлаб чиқариш сезиларли тарзда ошди. “O‘zbekkino” Миллий агентлиги томонидан 2018 йили давлат буюртмаси асосида 7 та мультипликацион фильм ҳамда “Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 3 та тўплами  ишлаб чиқариш жараёнига туширилди ва йил охирига қадар “Ғилдиракли уй”, “Узвийлик”, “Довюрак ошпаз”, “Авто саргузаштлар” (“Матизнинг саргузаштлари”) номли 4 та (6 қисмли) мультипликацион фильм ва “Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 2 та тўплами тасвирга олинди.  

Диққат! 

"28 октябрь -  Халқаро анимация куни" муносабати билан 26-27 октябрь кунлари ҳудудларда ва Тошкент шаҳрининг барча кинотеатрларида  миллий  мультфильмлар намойиши ташкил этилади. 28 октябрь куни, соат 10:00да “Ўзбекистонда анимациянинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллар ва уларнинг ечимлари” мавзусида конференция бўлиб ўтади. Мазкур конференцияда миллий мультипликацияни ривожлантириш ва миллий мультимаҳсулотларнинг телевиденияда намойишини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинади.

    Бошқа янгиликлар