Бугун дунёда тарихий сабабларга кўра ўз давлатига эга бўлмаган халқлар мавжуд. Уларнинг баъзилари келажакда ўз давлатларини тузиши мумкин, айримларига эса умид боғлаб бўлмайди.
1. Фаластинлар
Фаластинларнинг манзилгоҳлари Исроил давлати ҳудудининг катта қисмини эгаллайди. Тарихдан маълумки, яҳудийлар келиб жойлашгунгача бўлган даврда ҳам фаластинлар айнан шу ўринда яшаган. Шундай бўлса-да, ҳатто қўшни араб давлатлари ҳам уларнинг ўзлиги тан олишмайди ва мисрлик ёки суриялик деб аташади. Охирги генетик тадқиқотларда эса фаластинлар ва яҳудийларнинг генотипида юқори даражада ўхшашлик борлиги кўринди. У БМТнинг кўплаб давлатларига таниш бўлса-да, расман Фаластин давлати мавжуд эмас.
АҚШ, Канада, Испания, Швеция, Норвегия ва шу каби бир қатор давлатлар мустақил Фаластин давлатини тузишда Исроил билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва у қўшни давлатнинг суверенитетига дахл этмаслигини таъминлаш лозим, деб ҳисоблайди. Исроил Фаластин ҳудудининг катта қисмида ҳарбий назоратни ушлаб туради.
2. Басклар
Испаниянинг шимоли-ғарбида ва Франциянинг жануби-ғарбида яшовчи басклар Европанинг энг қадимий халқларидан биридир. Генетик тафсилотлар испан, португаль, француз, инглиз ва ирландларнинг катта қисмининг келиб чиқиш таг томирлари замонавий басклар билан туташганини кўрсатди.
Франко диктатураси давридан сўнг басклар ЭТА номи билан машҳур Эускади Та Аскатасуна (Баскония ва Озодлик) ташкилотини тузишди. Ҳалигача алоҳида давлат тузиш ҳаракатлари давом этмоқда.
3. Курдлар
Форсийзабон халқ курдлар яшовчи этножўғрофий ҳудуд Курдистон ҳозирги кунда Туркия, Сурия, Ироқ ва Эроннинг маълум қисмини қамраб олади. Бутун дунёда 38 миллиондан ошиқ курдлар бор. Қизиғи, 1920 йилдаги дунёвий Арбитраж судида Курдистон мустақил давлат сифатида эътироф этилган. Бироқ сиёсий сабаблар туфайли уларнинг мустақиллиги қоғозда қолиб кетган.
Бугун курдлар орасида “Катта Курдистон”ни яратиш ғояси мавжуд. Бироқ тўртта давлатнинг ҳудудий презенцияси ҳисобга олинса, бунинг имкони йўқдай кўринади. Курдистонда айни кунда курд тилида 10 та йўлдошли телеканални узатувчи медиа-холдинг иш олиб бормоқда.
4. Лўлилар
Лўлилар — Европада яшайдиган этник гуруҳ бўлиб, бугунда Америкада ҳам уларни кўплаб учратиш мумкин. Бутун дунё бўйича лўлилар сони қарийб 10 млн. ни ташкил этади. Лингвистик ва генетик тадқиқотлар лўлиларнинг келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақалишини кўрсатди. Шунингдек, уларнинг пайдо бўлишини яҳудийлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин иккита халқ таққосланганда, лўлиларнинг давлати йўқлиги ва яқин орада бўлмаслик эҳтимоли бу фаразни йўққа чиқаради.
1971 йилда Лондонда биринчи марта Бутундунё лўлилар конгресси ўтказилди ва улар ўзларини ҳудудсиз ягона миллат сифатида кўрсатишди.
5. Тибетликлар
Тибетликларнинг тарихи, маданияти, тили, дини бор, бироқ энг муҳими, ўз давлатлари йўқ. У Хитой таркибида. 1949 йилда Хитой Тибетни империалистлардан “халос этганда” у ўз мустақиллигини бутунлай қўлдан чиқарди. Тибет ҳукумати ҳозир ҳам мавжуд, бироқ у қувғинда бўлиб, унинг штаб-квартираси Лобсанг Сангада, Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган. Ҳукумат ўз Конституцияси — Тибетликлар Хартиясига ҳам эга. XIV асрда рад этилган Далай-лама — Тибет ҳокими ва бош руҳонийси лавозими 2011 йилдан бошлаб тикланди.
6. Каталонлар
Басклар билан бирга, каталонлар ҳам Испан ҳукуматининг оғриқли нуқтаси саналади. Бой маданият ва қадриятларга эга халқ мустақиллик ҳақида баралла гапиради. Мадрид эса Каталониядан ажралишни истамайди. Бундан ташқари бу ерда Қиролликнинг саноат ва порт марказлари мавжуд.
Каталониянинг ажралиб чиқишга ҳаракатлари Испания Конституцион судидан референдум ўтказишни талаб этди. 2014 йилнинг ноябрида референдум билан бирга юридик кучга эга бўлмаган сўровнома ҳам ўтказилди. Сўровдан жуда қизиқ натижалар келиб чиқди: 2 млн. овоз берувчининг 1,6 млни музофотнинг мустақил бўлишини истайди. Референдумда эса бошқача кўрсаткичлар келиб чиқди.
7. Сикхлар
1980 йиллар бошида сикх сепаратистлари ҳаракати қайд этилди. Улар Халистонни ташкил этишни мақсад этишган эди. Сикхлар 20 млн.дан ошиқ катта халқдир. Уларнинг ўзига хос дини сикхизм ҳам бор. Сепаратистлар бир неча терактлар ташкил этган, шулардан бирида Индира Гандига қасд этилган. 1986 йилда сепаратистлар Халистанни ташкил этиш ҳақида расман маълум қилди. Айни кунда ҳинд ҳукумати уларга диний автономлик берган.
манба: xabardor.uz