1

Дилноза Кубаева ўзбек сериаллари ҳақида: «Умуман талабга жавоб бермайди» (Видео)

МАДАНИЯТ 29.10.2019, 15:47
Теглар: Видео
Дилноза Кубаева ўзбек сериаллари ҳақида: «Умуман талабга жавоб бермайди» (Видео)

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида маҳоратли актриса Дилноза Кубаева билан «Сирнинг сири самимиятда: Актриса Дилноза Кубаеванинг ижодий устахонасида бир кун» мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида актриса Дилноза Кубаева нега бугунги кунда бирорта ҳам ўзбек сериалларида суратга тушмаётганини қуйидагича изоҳлади.

Мен сериалда бир-икки марта ишлаганман. Чапақайман, чапақай одамлар бироз ўжарроқ бўлади. ‘Ҳеч қачон ўйнамайман’, деб юборганман. Менинг тез зерикиб қоладиган одатим бор. Мен учун янги-янги лойиҳалар, профессионаллардан иборат бўлган гуруҳлар, янги таклифлар бўлса яхши, сериалда давомийлик бўлади. Сизнинг спектаклларингиз баъзида уларни қизиқтирмайди. Менинг асосий иш жойим эса театр.

Дарахт бир жойда кўкаради дейишади. Бир жойда кўкаришни орзу қилиб, шу ердан нафақага чиқиб, нафақага чиққанда ҳам театрдан узоқлашмаган ҳолда ўрнимни ёш, энди институтни битириб келган талабага берсам.

Сериаллар жуда кўп вақтни талаб қилади. Айниқса, ҳозирги олинаётган сериаллар мени мутлақо қониқтирмайди. Ҳаммаси деёлмайман, уларнинг гапи, сўзлашиш одоби, кийиб чиқаётган кийимлари, қизларимизнинг қоши устига чизилаётган қоши, киприклари, у ердаги ҳолат, воқеалар умуман талабга жавоб бермайди. У ердаги олиб чиқилаётган саҳналар бизни озгина пастга тушириб қўйяпти.

Яқинда Қирғизистон гастролидан келдим. ‘Ётволиб фақат сизларни кўрамиз’, дейишди. Бизни қўшни республикада кўришади, бизни жуда кўп давлатлар кўришади. Уларда ҳозирги сериалларимизни кўриб, биз ҳақимизда ёмон фикр уйғонмайдими? Ўтириб олиб, ‘Ҳа, нима? Йўқ, сенга берадиган пулим’. Мана шунақа ҳар хил кулгили саҳналар, оналаримизни ҳеч қачон бунақа деб ўйлашларини мен истамас эдим.

Энди ўзимиз биламиз ичимиздагини. Лекин санъат ўз номи билан санъат бўлиши керак. Икир-чикир муаммоларимизни чиройли қилиб, одоб доирасида олиб чиқишимиз керакми, керакмасми? Бизни қанча кўз кўради. Кўп давлатлар қўшиқларимизни эшитишади, киноларимизни кўришади. Уларнинг киносида энг сўнгги технологиялар ишлаши мумкин, лекин, улар бизга етишни орзу қилишади.

Лекин биз сериалларимиз орқали кимларни танқид қиляпмиз? Демоқчиманки, кўп нарса маънавиятга, билимсизликка бориб тақалади. Одамларни оҳанрабо, магнитдек ўзига тортиб оладиган мавзуларимиз камми? Масалан, ‘Шум болаъни қайта-қайта кўрамиз, чунки чиройли ёзилган нарсани чиройли олишган.

Лекин биз шу бир-иккита хунук нарсаларни ушлаб олиб, сериалларимиз орқали олиб чиқяпмиз. Шунинг учун инсоф берсин. Мен яқин орада сериалга тушишимни ҳеч ҳам тасаввур қилолмайман.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1