Ёшлик мавзуси кўтарилганда деярли барчамизнинг қалбимиз ёрқин хотираларга тўлади. Улуғбек Раҳматуллаев ҳам ана шу мавзуга қўл уриб, "Ёшлик қайтмайди" номли тарона ёзди, дея хабар қилади popcorn.uz.
Аслида илк бора хонанданинг яккахон концерт дастурида жаранг сочган бу таронанинг матн ва мусиқа муаллифи Алишер Таир бўлиб, аранжировкаси Аҳмад Ҳожиматов томонидан тайёрланган.
Қалбга яқин сатрлар ила куйланган қўшиқ мухлисларга манзур бўлиб, уларнинг мақтовли эътирофларига эриша олди. Айтиш керак, бу қўшиқ Улуғбек Раҳматуллаевнинг юрагига яқин бўлганлиги туфайли ҳам хонанда премьерани шахсан ўзи жонли равишда тақдим этди.





