1

Ўзбек бадиий фильми учун АҚШдан ташаккурнома келди

МАДАНИЯТ 29.10.2019, 16:32
Ўзбек бадиий фильми учун АҚШдан ташаккурнома келди

Жорий йилнинг октябрь ойида Америка Қўшма Штатларининг Атланта шаҳрида яшовчи ўзбеклар жамияти аъзолари учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан яратилган «Саид ва Саида» бадиий фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан АҚШнинг Атланта шаҳри Ўзбеклар жамиятининг Раиси Раҳмон Эшовнинг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов номига фильм ҳақида илиқ таассуротлар ва миннатдорчилик билдирилган ташаккурномаси келди. 

Ташаккурномада жумладан шундай дейилган: "Саид ва Саида»​ фильми Ўзбек халқининг таниқли ва севимли адиби Саид Аҳмад ва хассос шоира Саида Зуннуноваларнинг ҳаёти ва ижоди билан бизни яқиндан таништирди ва барчамизда чуқур таассурот қолдирди".​

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1