АсосийShou-biznes

Хонанда Рианна 10 миллион долларга уй сотиб олди

Қўшиқчи Рианна данғиллама уй соҳибасига айланди. Уйнинг баҳоси ўн миллион доллар бўлиб, у Барбадосда, яъни юлдуз туғилган жойда жойлашган, дея хабар қилмоқда segodnya.ua нашри.

Рианнанинг уйи Кариб денгизи соҳили яқинида. Уй тўртта ётоқхона, кутубхона, спорт зали ва ертўладан иборат. У ерда Рианнанинг онаси Моника Брэйтуэйт яшайди деб тахмин қилинмоқда.

Бир неча ой олдин хонанда Лос-Анжелесдаги уйини 13 миллион доларга сотган эди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар