1

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: "Афғон энергетиклари жангарилар етказган зиённи тиклашмоқда"

ЖАМИЯТ 31.10.2019, 10:36
Теглар: Афғонистон, электр энергия
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: "Афғон энергетиклари жангарилар етказган зиённи тиклашмоқда"

 

29 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикасининг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) ижрочи директори жаноб Омонулло Ғолибдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Д.Исақулов номига расмий мактуб келиб тушди. Унда ёзилишича, электр энергияси экспорти бўйича имзоланган электр энергиянинг шартномавий миқдори тушиб кетганига айни пайтда иккита омил таъсир кўрсатмоқда. Биринчиси, Боғлон вилояти ҳудудида жангарилар томонидан олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар оқибати, иккинчиси Афғонистондаги иқлим шароити хусусан метеорологик ва гидрологик сабаблар (қор-лой кўчкиси, кучли шамол) ўтган йилги мавсумга нисбатан кескин тус олаётгани. Шунга қарамай, “DABS” ширкати муҳандислари таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бормоқда, дейилади бир нечта фотосуратлар илова қилинган мактубда. 

Бундан ташқари, 28 октябрь куни соат 11:53 дан 19:07 гача ва 29 октябрь куни соат 10:00 дан то ҳозирги пайтгача Афғонистон энергетиклари томонидан олиб борилаётган техник таъмирлаш ишлари хавфсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида “Пули-Хумри” ва “Чимтала” подстанцияларини боғловчи 220 кВ.лик ҳаво электр узатиш тармоғининг иккинчи занжири ўчирилгани маълум қилинган. Демак, ўз-ўзидан маълумки, бу вақт оралиғида Афғонистон Ислом Республикасига экспорт амалга оширилмади ва бу ҳолат ҳанузгача давом этмоқда.

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистондан Афғонистонга амалга оширилаётган электр энергияси экспорти масаласида барқарорлик мавжуд эмас. Қарийб 40 йил давомида нотинч мамлакат сифатида тилга олинадиган диёрда нафақат энергетика, балки барча соҳаларда барқарорлик ҳукмрон бўлишидан минтақа давлатлари қатори бизнинг мамлакатимиз ҳам манфаатдор.

Шу нуқтаи назардан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Ахборот хизмати Афғонистон ҳукумати узлуксиз электр таъминотини тиклашда зарур чораларни кўриб, мавжуд муаммоларни бартараф этади, дея умид билдиради. Қўшни мамлакат саноати, тиббий муассасалари, алоқа, таълим ва маданиятида, умуман олганда, электр энергия билан чамбарчас боғлиқ барча жабҳаларида барқарорлик давом этиши давлатимиз ва жамоатчилигимиз диққат-этиборида эканлиги бугунги беқарор дунёда муҳим аҳамият касб этади, дея хабар қилади   жамиятнинг Ахборот хизмати.

Шарҳлар

Япония Афғонистонга 106 млн долларлик ёрдам юборди

12.12.2022, 21:45

Толибон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттаки Япония ҳукуматига ўз мамлакатига кўрсатган 100 миллион доллардан ортиқ ёрдам учун миннатдорчилик билдирди, дея ёзмоқда "zamon.uz".Маълум қилинишича, Ташқи...
Ўзбекистон ТИВ 35 кишини ҳалок қилган Афғонистондаги портлаш юзасидан баёнот берди

01.12.2022, 08:37

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган террорчилик хуружи юзасидан баёнот берди.Баёнотда Айбак шаҳридаги асосан ёшлар қурбон бўлган портлаш кескин қораланган. Шунингдек, бундай...
Ҳеч ким урушнинг қайта бошланишини ва Афғонистоннинг яккаланишини истамайди — БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили

26.07.2022, 10:57

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили М.Потзел нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда "darakchi.uz"...
Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди — Амирхон Муттаки

26.07.2022, 10:44

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1