Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасасида кутилмаган фалокат юз берди.
МТМ биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳалокатга учрашди. Хонқа тумани Катта куч маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганинини бир зумга унутишди. Оқибатда ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.
Маълум қилинишича, айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.