1

Дилмурод Масаидов: “Гулбаҳор Йўлдошева “Қўқон шамоли” фильми учун ҳам яна бироз яшашга ҳаракат қилганди”

МАДАНИЯТ 01.11.2019, 18:56
Теглар: Гулбаҳор Йўлдошова, Қўқон шамоли
Дилмурод Масаидов: “Гулбаҳор Йўлдошева “Қўқон шамоли” фильми учун ҳам яна бироз яшашга ҳаракат қилганди”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошеванинг сўнгги роли Моҳларойим ҳақида  “Қўқон шамоли” тарихий фильми   режиссёри Дилмурод Масаидов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган китобхонлар билан учрашувда  фикр билдирди:

—“Қўқон шамоли” фильмига  киносинов ўтказганимизда Моҳларойим (Умархоннинг онаси) ролига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошевани бир овоздан тасдиқлаган эдик. Мен унинг образидан бутун фильмни тасаввур қилар, у ҳар тамомлама ролига муносиб истеъдод вакиласи эди. Аммо биз фильмни бошлаш арафасида Гулбаҳор опанинг соғлиги ёмонлашгани ҳақидаги оғир хабар эшитдик. Ҳатто Гулбаҳор Йўлдошеванинг ўзи ҳам телефон қилиб, даволанишга кетаётганлигини, истаса бошқа актрисани ўрнига олиши мумкинлигини айтди. Мен жуда оғир вазиятга тушиб қолдим.  Аммо Гулбаҳор опадан бошқани бу ролга тасаввур қила олмас эдим. “Кутаман ва албатта, сиз билан Моҳларойим образини яратамиз”, дедим.

Гулбаҳор Йўлдошева  “Қўқон шамоли” фильми учун ҳам яна бироз яшашга ҳаракат қилдилар, деб ўйлайман. Суратга олиш пайтида ҳам “Ишми иш, нима қилишим керак тайёрман?!”, дердилар. Гулбаҳор Йўлдошева образида матонатли, ғурурли санъаткор сиймосини кўрдим. Афсуслар бўлсинки, суратга олиш ишларидан бир ҳафта ўтиб санъкор оманатини Ҳаққа топширди. Мен ҳозир турли гап-сўзларга қарамай Гулбаҳор Йўлдошевани кутганим ва сўнгги ролини тарихга муҳрлаганим учун кўнглим таскин топади. 

Эслатиб ўтамиз, кино ижодкорлар билан билан учрашув “INFOLIB UZBEKISTAN-2019”  VIII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1