1

Юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам кинотеатрлар ташкил этилади

МАДАНИЯТ 01.11.2019, 21:56
Юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам кинотеатрлар ташкил этилади

“Ўзбеккино" миллий агентлигида давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган бадиий фильмлар рекламаси ҳамда телевидение, радио ва интернет тармоқларида тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар миллий кино соҳасидаги туб ислоҳотлар ҳақида гапирди. Ўз навбатида, соҳадаги айрим сусткашликларга барҳам бериш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда кинопрокатдаги муаммоларга барҳам бериш билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

Миллий кино маҳсулотларининг тарғибот кампанияси тизимли ташкил этилмаётгани, ижтимоий тармоқлар, оммавий-ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланилмаётганлиги сабабли фильмларга нисбатан томошабинлар қизиқиши пасайиб, кинопрокат фаолиятидан олинаётган тушумлар кутилган натижа бермаётгани ва бу каби муаммоларга барҳам бериш кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Кино маҳсулотларини мафкуравий бойитиш, уларда миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб қилиш, шу орқали аҳоли, айниқса, ёшларнинг эътиборини кучайтириш ҳамда кинопрокатни ривожлантиришда уларнинг реклама тарғиботини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борадаги ҳаракатлар республикамизнинг чекка ҳудудларидан бошланиши, жумладан, кинотеатрлар сонини кўпайтириш, кинолар нархини аҳолига қулай тарзда арзонлаштириш ҳамда агентлик қошида мазкур вазифаларнинг назоратини кучайтириш учун янги бўлимлар ташкил этилишига келишиб олинди.

Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган "Қўқон шамоли", "1 август" ва "Авлоний" номли бадиий фильмлар тўғрисида аҳолини тўлиқ хабардор қилиш, мазкур фильмлар тақдимотини юқори савияда ўтказиш ҳамда юртимиз бўйлаб кинопрокатини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Унга кўра, "1 август" фильми премьераси 26 ноябрда, "Авлоний" фильми 6 декабрда, “Қўқон шамоли” эса 19 декабрда намойиш этиладиган бўлди.

Мазкур фильмлар тақдимоти жорий йил якунига қадар Тошкент, Самарқанд, Термиз, Наманган ва Нукус шаҳарларида ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1