Бир одам вафот этган ва 6 нафар йўловчилар жароҳат олган аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир этилди деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Аниқланишича, кеча, 02 ноябрь куни соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Қарши катта халқа йўли”нинг “Еттитом-Қарши” 4Р-87 автомобил йўли билан кесишган 53 км.даги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р.нинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х.нинг бошқарувида бўлган “Газ-322132” русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Содир бўлган ҳодиса оқибатида “Газ-322132” русумли автомашинада бўлган 10 нафар, шундан 1 нафари ҳайдовчи ва “Ласетти” русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар, шундан 1 нафари ҳайдовчи фуқаролар турли даражада тан жароҳати олишиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.
“Газ-322132” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси, яъни, одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Чироқчида “Зил” ва “Тико”нинг тўқташуви икки кишининг ўлимига сабаб бўлгани ва Қаршида содир бўлган ЙТҲда 9 киши жароҳатланганини хабар қилган эдик.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...13.12.2022, 10:49
Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...