АсосийJamiyat

Навоийда шифокорни таҳқирлаган шахсларга жазо тайинланди

'Навоийда шифокорни таҳқирлаган шахсларга жазо тайинланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, сал аввал Навоий вилоятида «Тез ёрдам» ходими таҳқирлангани акс этган видеолавҳа тарқалгани ва бунга вилоят ИИБсининг муносабати берилган эди.

Мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилди ҳамда Учқудуқ туманида тез ёрдам шифокорларини таҳқирлаган шахслар 15 суткалик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аиқланишича, Учқудуқ тумани маъмурий суди қарорига кўра, 1987 йил Бухоро шаҳрида туғилган К.Ҳ. ва 1991 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган Э.П.ларга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Шунингдек, фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг учта моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги сабабли уларга нисбатан жарима ҳам тайинланган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар