АсосийShou-biznes

Шон Пенн Шарлиз Тероннинг ўғлини ўз фарзандлигига олмоқчи

2014 йилдан буён учрашиб юрган голливудлик Шон Пенн ва Шарлиз Терон Тероннинг ўғли Жексонни биргаликда тарбиялашга қарор қилишди, дея хабар қилади Closer Weekly.

Пенн аллақачон зарур ҳужжатларни тайёрлашни бошлаб юборган. Шоннинг дўстлари сўзларига кўра, болакай Шонни дада демоқда.

“Шайтон адвокати”, “Ширин ноябр”, “Махлуқ” (ушбу фильм учун “Оскар” олган) каби фильмларда рол ижро этган 39 ёшли Шарлиз Терон 2012 йил ЖАРдан бу болани асраб олган ва унга Жексон дея исм қўйганди.

“Нозик қизил чизиқ”, “21 грамм” каби фильмлар иштирокчиси 54 ёшли Шонн Пенн актриса Робин Райт билан никоҳидан ўғил ва қизини тарбияламоқда.

    Бошқа янгиликлар