1

"Абу-Сахий" бозорида ётиб юрган аёлнинг шахси аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 06.11.2019, 00:27
Теглар: Бозор, Абу-Сахий
"Абу-Сахий" бозорида ётиб юрган аёлнинг шахси аниқланди (видео)

4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Абу-Сахий” бозори атрофида уйсиз қолган кекса ёшдаги онахон кўчада ётиб кун кечираётгани ҳақида видеохабар тарқалди. Мазкур видеодаги аёл тақдири Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўрганилди. Қўмита матбуот хизмати Хасан Тошходжаев воқеа тафсилотларини баён қилди:

“Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири Малика Расуловадан мазкур видеохабардаги воқеанинг ҳақиқатга нечоғли мос эканлигини ўрганишини илтимос қилдим.

Бугуннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси тақдири ғоят чигал бу онахон ҳақида аниқланган барча маълумотни қўмита Матбуот хизматига тақдим этди.

Маълум бўлишича, ўзини аввалига Фарғона вилоятидан, исми-шарифини Шамсиева Клара Тажибаевна деб таништирган, Фарғонада қариндошлари, каттагина участкаси бор эканлигини айтган бу аёл аслида Тошкент вилоятининг Паркент туманилик Тожибоева Махмуда Тошканбоевна экан.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Тожибоева Махмуда Тошканбоевна 2019 йил 8 август куни ҳам Чилонзор тумани маъмурий судининг қарорига биноан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Реабилитация марказига жойлаштирилган, бу муддат тугагач эса, яна бозорларда тиламчилик қилиб, тунлари шу ерларда ётиб юрган экан...

М.Тожибоева дарҳол Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошидаги Тошкент шаҳар реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Бу ерда аёл чўмилтирилиб, унга янги кийим-бош берилди, овқатлантирилди, психолог ва тиббиёт ходимлари унинг саломатлиги борасида иш олиб боришди.

Бир неча соат давом этган қидирув ишларидан сўнг аёлнинг яқинлари топилиб, уларга М.Тожибоеванинг турган жойи ҳақида маълум қилинди. Кечки соат 20лар атрофида анчадан буён бозорларда ётиб юрган бу аёл қариндош-уруғлари бағрида Паркент туманига кузатиб қўйилди.

Куюнчак юртдошларимиз туфайли яна бир инсоннинг ҳаёти яхшилик томонга ўзгарди, десак, асло муболаға қилмаймиз. Шундай экан, ён-атрофимизда юз бераётган воқеалар ҳамда инсонлар тақдирига асло бефарқ ва лоқайд бўлмайлик!”

Шарҳлар

Статқўм марказий деҳқон бозорларидаги нарх-навони маълум қилди

15.10.2021, 09:06

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. 13 октябрь ҳолатига бозорларда суякли мол...
​“Чорсу”даги дўконлардан бирида ўғирлик фош этилди

11.07.2017, 11:20

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 16:30ларда, муқаддам судланган Мусаева Зарифа Турсунқул қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори...
​“Абу сахий” бозори яқинида “универсал” ўғирлик содир этган шахс ушланди

19.05.2017, 12:10

2017 йилнинг 14 май куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ёнида 1984 йилда туғилган Зангиота тумани Бобур кўчаси 1А уйда яшовчи фуқаро Сафаев Шуҳрат...
​Деҳқон бозорларга туташ ҳудудларда автомобилларга мўлжалланган автотураргоҳлар барпо этилади

29.03.2017, 10:37

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини амалга оширишга жами 746 миллиард сўм, шундан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1