АсосийJamiyat

Учтепа тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

'Учтепа тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Учтепа тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб 1985 йилда туғилган Хужанов Азиз Мажидович тайинланди.

У 2008 йилда В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаменти мутахассиси лавозимидан бошлаган. Ундан сўнг Яккасарой туман ҳокимлигининг бош мутахассиси,Тошкент шаҳар “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонасида иқтисодчи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими ёрдамчиси, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бошқармасининг бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2019 йилнинг 6 ноябридан Учтепа туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бошқа янгиликлар