Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга кўра, Миллий гвардиянинг Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-мусиқа академик лицейи очилади.
Унда умумий мусиқа бўйича билимларнинг бошланғич асослари ўргатилади ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрланади.
Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрлари учун малакали кадрлар резерви шакллантирилади.