АсосийЖамият

Комил Алламжонов: "Уч нафар ходимга ёрдам бермоқчи эдик, бугун ўша кун келди" (видео)

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентл...

'Комил Алламжонов: "Уч нафар ходимга ёрдам бермоқчи эдик, бугун ўша кун келди" (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотдаги бир нечта ходимларнинг узоқ вақтдан буён амалга ошмай юрган орзулари ушалгани ҳақида гапирди:

“Агентлик раҳбари сифатида энди иш бошлаган пайтларимда тизим корхоналарида меҳнат қилаётган оддий ишчилар билан суҳбатлашган эдим. 

Ўшанда уч нафар ходимимиз фуқаролик паспортини олишда қийинчиликларга дуч келаётганини айтган ва биз уларга ёрдам беришга ваъда берган эдик.

Бугун ўша кун келди. Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон нашриётининг уч нафар ходими Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди. 

Бу дунёда ҳамма нарса нисбий. Ушбу паспортнинг қадрини анча йиллар давомида, фуқаролик паспорти йўқлиги туфайли ҳаётида сарсон-саргардон бўлиб юрганлар, қийинчилик кўрганлар яхши билади. 

Ана шундай қийинчиликда юрган 3 нафар фуқаронинг мушкулини осон қилишда оз бўлса-да, ҳисса қўшган бўлсак, ўзимизни янада бахтиёр ҳис қиламиз. 

Ходимларимизни Ўзбекистон фуқароси бўлгани билан табриклайман!”

Бошқа янгиликлар