1

БДКИ ректорига миннатдорлик ёрлиғи топширилди

МАДАНИЯТ 12.11.2019, 18:29
БДКИ  ректорига миннатдорлик ёрлиғи топширилди

Жорий йилнинг 11ноябр куни Москвада Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Бутунроссия Давлат Кинематография Институти (БДКИ) ректори Владимир Малишевни  70 ёшга тўлиши муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

В.Малишевга мукофотни "Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Aсадов топширди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон БДКИ ректорининг халқаро кино санъати ривожидаги хизматларини, Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ўртасида дўстона муносабатларни шакллантиришдаги саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаши таъкидланди.

"Владимир Сергеевич раҳбарлигида.БДКИ нафақат ўзининг энг яхши анъаналарини сақлаб қолди, балки кино саноатидаги сўнгги тенденцияларга асосан жадал ривожланди, – деди тақдирлаш маросимида "Ўзбеккино" нинг бош директори Ф. Aбдухаликов. - Шуни таъкидлаш керакки, узоқ йиллар давомида биринчи марта Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари БДКИ ташаббуси билан ўткаилган 37-халқаро талабалар фестивалида иштирок этди, улардан бири Шокир Холиқов махсус диплом билан тақдирланди. Яқин орада ўзбекистонлик 15 талаба ушбу нуфузли таълим даргоҳининг кинематография курсларида ўқишни бошлайди”.

Ўз навбати Владимир Малишев кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорчилик изҳор этди:

"Янги Ўзбекистонда кино соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жаҳон даражасида юқори сифатли кино маҳсулотларини яратиш ва малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Биз кино соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатишда, турли йўналишлар бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлашда, қатор кино лойиҳаарни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга ҳар доим тайёрмиз” – деди БДКИ ректори.

Айни пайтга қадар ушбу йирик санъат даргоҳида Малик Қаюмов, Рустам Ҳамдамов, Aли Ҳамроев, Шухрат Aббосов, Элёр Ишмухамедов, Шавкат Aбдусаломов, Оделша Aгишев, Рустам Саъдуллаев, Юсуф Розиқов, Жаник Файзиев сингари ўзбек кинсининг таниқли вакиллари таҳсил олишган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1