АсосийJamiyat

Мўйноқда қарийб 6 минг истеъмолчига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади

'Мўйноқда қарийб 6 минг истеъмолчига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади'ning rasmi

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб “Elekron hisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Қарақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Туманда жами 5733 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган, дея хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати. 

Ҳозирда Қарақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар ресрубликанинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган. 

Айни пайтда мамлакатимизнинг 72 та туман ва шаҳарларида 1,9 миллиондан зиёд замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Йил якунига қадар 2,5 миллиондан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлса, 2020 йил якунига бориб 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси ушбу тизимга тўлиқ уланиши таъминланад

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” истеъмолчилардан ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55, 11-54 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали мурожаат йўллашни сщраган. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар