Диққат! Тошкент шаҳар ИИББ ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 17:08
Теглар: ИИББ
Диққат! Тошкент шаҳар ИИББ ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди


Пойтахт ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати йўналишида мавжуд бўлган бўш лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танлов, жорий йилнинг 23 ноябрь кунига қадар соат 09.00дан 18.00гача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси биносидаги “Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш маркази”да бўлиб ўтади.

НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

- олий маълумотга эга ёки Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Тошкент шаҳрида яшовчи эркак (ўғил бола) фуқаролар бўлишлари керак;

- ёш тоифаси – 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам);

- бўй билан боғлиқ талаблар: 175 см. дан паст бўлмаган;

- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедрасини тугатган бўлиши шарт.

Батафсил маълумот учун Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: 71-281-95-49.

Шарҳлар

Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс 15 суткага қамалди

31.08.2021, 11:09

Янгиҳаёт туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида аниқланишича, хусусий уйлардан бирида 20 ёшли Муҳаммад Қ., тегишли рухсациз вояга етмаганлар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс...
Миробод туманида озорбайжонлик эркак бошқарган «Lacetti» ЙТҲга учради

12.04.2021, 18:40

2021 йил 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод тумани Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) иккита транспорт воситалари: 65 ёшли Озарбайжон Республикаси фуқароси Халик...
Тошкентда 35 ёшли аёлга совуқ қурол билан тан жароҳати етказган шахс қидирувга берилди

13.03.2021, 17:28

35 ёшли аёлга совуқ қурол билан тан жароҳатлари етказганликда гумонланувчи 1986 йилда туғилган Мустафаев Бехроз Хамракуловичнинг қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош...
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди

27.02.2021, 20:13

Ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг касалхонада ётганлиги акс этган фотосурат тарқалди. Фотосурат шарҳига “Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада”, деб ёзилган.Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1