1

Бош прокурор Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори билан нималарни муҳокама қилди?

ЖАМИЯТ 13.11.2019, 19:17
Теглар: прокурор
Бош прокурор Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори билан нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб билади.

Ўз навбатида жаноб Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.

Шарҳлар

Жиззахда прокурор ДХХ томонидан қўлга олинди (видео)

21.09.2021, 10:42

Жиззахда туман прокурори ДХХ томонидан қўлга олинди.У 800 АҚШ доллари пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. ДХХ матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилди.Маълум бўлишича, Жиззах вилоятидаги...
Қўрғонтепа прокурори ободонлаштириш ходимларини уйига "ҳашар" га жалб қилганлиги туфайли лавозимидан озод этилди

23.08.2021, 16:52

Ижтимоий тармоқларда  прокурор ўз уйига ободонлаштириш ходимларини "ҳашар" га жалб қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.Қўрғонтепа тумани прокурори ҳақиқатдан ҳам Андижон туманида жойлашган участкасида туман ободонлаштириш...
Прокурор тадбиркорга майиб қилишини айтиб "таҳдид" қилди-ми? Тарқалган аудиоёзувлар бўйича изоҳ берилди

14.08.2021, 21:01

Ижтимоий тармоқларда "Прокурор тадбиркорга майиб қилишини айтиб "таҳдид" қилди" сарлавҳаси билан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Прокурори билан боғлиқлиги айтилмоқда.Интернетда Нарпай туман прокурори таҳдид қилганлиги...
Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

20.01.2021, 12:39

Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1