Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари - вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимида ишлаб келаётган Нилуфар Бойқобиловна Назарова Қашқадарё вилоят юридик коллежи директорининг Ёшлар масаласи бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Нилуфар Назарова бир вақтнинг ўзида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида ҳар бир вилоятда вазирликнинг юридик коллежларини ташкил қилиш назарда тутилган бўлиб, шу асосда Қарши иқтисодиёт коллежи Қашқадарё вилоят юридик коллежига айлантирилди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозими бўйича юридик коллежи директори ҳисобланади.
Н.Назарова олдинги иш жойида ҳам бир вақтнинг ўзида икки лавозимни бажариб келган.