АсосийJamiyat

3-қаватдан тушиб кетган сирдарёлик талабанинг аҳволи маълум қилинди

'3-қаватдан тушиб кетган сирдарёлик талабанинг аҳволи маълум қилинди'ning rasmi

2019 йил 13 ноябрь куни тахминан соат 15:30лар атрофида Гулистон давлат университети Филология факультети, “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши, 4-босқич 49-16-гуруҳ талабаси Ю.Қаршибоев университет бош биноси 3-қават 327-аудиториясининг ойнасидан телефон орқали суҳбатлашаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида пастга тушиб кетган. 

Воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган, улар томонидан талабага ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти бўлимига олиб борилган ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, ушбу воқеа юзасидан “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши, 4-босқич 49-16-гуруҳ талабалари билан университет маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилган.

Аниқланишича, гуруҳ талабалари ўртасида ҳеч қандай низоли ҳолат бўлмаган ва Ю.Қаршибоевнинг биров билан тортишмагани маълум бўлган. 

Бугун вилоят шифохонасида Ю.Қаршибоев муваффақиятли операция қилинган, ҳозирда унинг умумий аҳволи яхши. Университет маъмурияти ва курсдошлари Ю.Қаршибоев аҳволидан хабар олиб турибди

Бошқа янгиликлар